“Диний бағрикенглик ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий қадрият”
Бугун 3 октябрь куни университетда “Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат” деган бош ғояни мужассам этган “Диний бағрикенглик ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий қадрият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳри Яккасарой жоме масжиди имом хатиби Ташанов Салохиддин хожи ота ҳамда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Сайфуллаев Толиб Вахобович ва турли таълим муассасаларида илми уммон шарафига сазовор бўлган бир неча кекса нуронийлар меҳмон сифатида иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.