
Францияда бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) делегацияси
Францияда бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) делегацияси 2025 йил 17 март куни Париж шаҳрида жойлашган “France International Graduate School (FIGS Education)” ассоциациясига расмий ташриф буюрди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасидаги дўстлик муносабатлари, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, мавжуд академик имкониятлар ва таълим соҳасидаги тажриба алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирни FIGS Education президенти Рожер Серр (Roger Serre) ўзининг қутлов нутқи билан очиб берди.
KIUT ректори Каримжон Ахмеджанов Университетнинг ўқув-академик ютуқлари ва илмий-тадқиқот салоҳияти ҳақида тақдимот қилди. FIGS Education директори Эмерик Абриньяни (Emeric Abrignani) эса FIGS таълим имкониятлари ва ҳамкорлик дастурлари ҳақида маълумот берди.
FIGS Education муассасаси Франциядаги 17 та таълим муассасаларининг ўқув ва илмий фаолиятини мувофиқлаштиради. Унинг таркибига турли йўналишлардаги таълим мактаблари киради, жумладан:
IET – ахборот технологиялари,
3 А – бизнес,
IGEFI – бухгалтерия ва молия,
IHEDREA – аграр соҳа ва агроменежмент,
IEFT – туризм менежменти,
ESAIL – интерьер-дизайн ва архитектура,
IFAG – бизнесни бошқариш ва инсон ресурслари,
SUP’DE COM – коммуникация ва маркетинг,
CEFAM – халқаро менежмент,
EPSI – ахборот тизимлари ва компьютер,
WIS – рақамли инновациялар,
IDRAC – бизнес,
ILERI – халқаро алоқалар ва сиёсатшунослик,
ESMD – халқаро ҳуқуқ,
HESCA – халқаро бизнес ва суғурта,
VIVA MUNDI – халқаро тиллар.
Учрашувнинг муҳим қисмларидан бири “Ҳамкорлик имкониятлари” мавзусидаги муҳокама бўлди. Унда Тошкент Кимё халқаро университети томонидан:
ректор в.б. Каримжон Ахмеджанов,
“Машинасозлик технологияси” кафедраси мудири Акмал Рустамов,
“Молия” кафедраси мудири Шоҳжаҳон Элмуродов,
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Мавлуда Абдужамиловалар ҳамда FIGS Education таркибидаги таълим муассасаларининг вакиллари:
FIGS Education президенти Рожер Серр, FIGS Education директори Эмерик Абриньяни (Emeric Abrignani),
Дипломатик муносабатлар бўйича вакил Жан-Мари Камбакерес (Jean-Marie Cambaceres),
Халқаро дастурлар координатори Айше Имрен (Ayse Imran),
IDRAC таълим муассасаси вакиллари Оливье Грусель (Olivier Grouselle) ва Филипп Брюжей (Philippe Brugeilles),
EPSI таълим муассасаси вакили Хаула Гуэргез (Khaoula Guerguez),
ILERI таълим муассасаси вакили Энора Палари (Enora Palaric),
Ривожлантириш бўйича масъул Томас Легрен (Tomas Legrain)лар иштирок этдилар.
Учрашув давомида KIUT ва FIGS Education ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (MOU) расман имзоланди, ушбу меморандум қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ўз ичига олади:
- Талабалар алмашинуви (Exchange Programs)
- Қўшма таълим дастурлари (Joint Degrees)
- Икки дипломли дастурлар (Double Degrees)
- Талабалар учун қисқа муддатли курслар (Short term courses)
- Ўзаро профессор-ўқитувчилар алмашинуви (Faculty exchange)
- Қўшма илмий тадқиқотлар (Joint Research Projects)
- Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш (Traning programs)
- Халқаро анжуманлар ва форумлар (Conferences & Forums) ва бошқалар.
Расмий қисмдан сўнг, делегацияни FIGS Education кампуси билан таништирилди, шунингдек, нетворкинг тушлиги ташкил этилди. Ушбу тадбир давомида икки томон ўзаро ҳамкорликнинг келгуси режаларини муҳокама қилдилар.
Ушбу ташриф KIUT ва FIGS Education ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, талабалар ва ўқитувчилар учун янги самарали имкониятларни яратади.