Конференция
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳатлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 4-июлдаги ПҚ-200 қарори 9-бандида белгиланган топшириқ, шу асосда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2024-йил 18-январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 4-июлдаги ПҚ-200 қарори ижросини таъминлаш тўғрисида"ги 16-сонли буйруғига кўра Тошкент Кимё халқаро университетида 2024 йилнинг 3 май санасида “Марказий Осиё халқларининг таомланиш маданияти ва тарихи” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Инсон учун таом истеъмол қилиш ҳаётий эҳтиёж бўлиши билан бир қаторда саломатликнинг негизи ва умр давомийлигини белгиловчи асосий омилдир. Таом истеъмол қилиш албатта, инсоннинг ёш хусусияти, жинсга, иш фаолияти ҳамда бошқаларга мос келиши лозим. Марказий Осиё халқларининг овқатланиш борасидаги кўникмаларидаги аксарият жиҳатлар халқ турмуш тарзига, иқлимга, миллий урф-одатлар ва анъаналарга мос келади.
Бугунги кунда таомларнинг инсоният моддий маданиятининг муҳим компоненти сифатида ўрганилиши ва бу масаланинг тарихий манбаларда акс этишининг тахлил этилиши, умуман бугунги конференцияда Марказий Осиё халқлари таомлари тарихини илмий жиҳатдан ўрганилишига илк қадам дейиш мумкин. Сабаби, бу соҳа, яъни овқатланиш ҳамда у билан боғлиқ масалалар тиббиёт, иқтисодиёт ва бошқа ижтимоий фанлар доирасидаги анжуманларда муҳокама қилиб келинаётган бўлса, тарих фани соҳасида бу мавзу илк бор халқаро анжуман даражасига олиб чиқилмоқда. Бу ерда муҳокама қилинадиган муаммолар, яъни,
1) Жаҳон тажрибасида таомларнинг инсоният моддий маданиятининг муҳим компоненти сифатида ўрганилиши (тарихшунослик);
2) Қадимги ва о‘рта аср манбаларида таомланиш маданиятининг акс этиши
(манбашунослик);
3) Марказий Осиё халқлари тарихида таомланиш: кундалик, зиёфатлар ва тўйлардаги таомланиш масалалари;
4) Марказий Осиё халқлари этнологиясида таомланиш этикети: анъана ва инновоциялар;
5) Ўзбекистон гастротуризмда таомланиш маданиятининг аҳамияти масалалари мавзуни кенг қавровда муҳокама қилинишини намоён қилмоқда.
Конференцияда хорижий (3 та Тожикистон, 1 та Қозоғистон, 3 та Қирғиз Республикаси; масофадан 1 та Тунис, 1 та Белгия) ва республикада фаолият кўрсатаётган илмий тадқиқот институтлари олимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари (50 дан ортиқ) ўз мавола ва маърузалари билан иштирок этиши кутилаяпти.