None

2021 йилнинг 25 - май куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига кирувчи


2021 йилнинг 25 - май куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига кирувчи «Хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси» лойиҳа менежери Низомиддинов Музаффаржон иштирокида Ислом молияси бўйича семинар ўтказилди. Ушбу тадбирда Институтнинг профессор - ўқитувчилари ва талабалари иштирок этиб, Ислом молиясининг ишлаш тамойиллари, исломий банк маҳсулотлари ва Ўзбекистон банкларида исломий молия хизматлари кўрсатувчи дарчалар очиш ҳолати билан танишишди. Муҳокамаларда талабаларни қизиқтирган барча саволларга маърузачи батафсил жавоб берди. Ҳозирги кунда Республикамиз тижорат банкларининг айримларида «Исломий банк хизматлари дарчаси» фаолияти ташкил этилаётганлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Мазкур семинарни яна бир бор ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги ва юқори курсларда таҳсил олаётган талабалар билан ислом молияси ва банк тизими хусусида амалий масалаларни муҳокама қилишга келишиб олинди.