
2025 йил 15 май куни Тошкент Кимё халқаро университети қошидаги Kimyo University Hospital клиникаси учун муҳим воқеа рўй берди
2025 йил 15 май куни Тошкент Кимё халқаро университети қошидаги Kimyo University Hospital клиникаси учун муҳим воқеа рўй берди — Жанубий Кореянинг нуфузли тиббиёт ташкилоти, Korean Orthopedic Association (KOA) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ассоциация президенти доктор Ким Ван-Ку бошчилигидаги делегация университет шифохонасига ташриф буюриб, замонавий тиббий ускуналар ва хизматлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликда тиббий ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида KOA ва Kimyo University Hospital клиникаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, келгусида Ўзбекистонда тиббий хизматлар сифатини ошириш, малакали шифокорлар тажрибасини алмашиш ва тиббий таълимни ривожлантириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш режалаштирилди.
Ташриф доирасида Korean Orthopedic Association томонидан дори-дармон етказиб бериш маросими ҳам ўтказилди. Мазкур воқеа Жанубий Кореянинг марказий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳам кутилмоқда.
Бу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги тиббий ҳамкорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Ушбу ташриф ТКХУ шифохонасида халқаро даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириши кутилмоқда.