Анталия туризм академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамкорлиги доирасида
Анталия туризм академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамкорлиги доирасида 13 нафар талабамиз ёзги амалиёт ўташ учун Туркия давлатига учиб кетмоқдалар.
Жорий йилнинг февраль ойида Анталия туризм академияси томонидан институтимизнинг «Туризм» йўналиши талабалари учун «Халқаро туризм ва меҳмонхона менежменти» бўйича онлайн курслар эълон қилинган эди. Онлайн курсларни муваффақиятли якунлаган талабаларга Анталиянинг бир нечта меҳмонхоналарида тўловли ёзги амалиёт ўташ имкони ҳам мавжуд эди. Эндиликда, онлайн курсларни муваффақиятли якунлаган талабаларга халқаро даражага эга сертификат билан бирга меҳмонхона менежменти бўйича ҳам тажриба орттириш имконияти тақдим қилинади. Туризм соҳасида ривожланган давлатлар қаторига кирувчи Туркия мамлакатидан ўрганишга арзийдиган бой амалиёт талабаларимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонамиз. Қолган талаба ёшларимизга ҳам тинимсиз изланишда бўлишларини ва ёзги таътилда бадиий китобларни кўпроқ мутолаа қилиб, маънавий ҳордиқ олишларига ундаб қоламиз.