
Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч!
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент Кимё халқаро университетида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирнинг мақсади – ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихда из қолдирган аждодларимизнинг жасоратини ёд этиш ҳамда хотирасига ҳурмат уйғотишдан иборат бўлди.
Тадбирда Тошкент шаҳридаги 100-сонли мактаб қошида фаолият юритувчи “Мустақиллик бургутлари” ҳарбий-спорт ансамбли (бошлиқ Шарафхужаев Ульмас Агзамович) ўзининг ҳарбий машқлар, тартиб-интизом ва ватанпарварликка бағишланган чиқишлари билан иштирок этди. Шунингдек, Тошкент шаҳар «Нуронийлар» кенгаши аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди.
Тадбир давомида университет Талабалар театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Эрк қадри” номли драматик чиқиш намойиш этилди. Мазкур саҳна кўриниши орқали ёшлар мустақиллик, тинчлик ва эркин ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлигини яна бир бор ҳис этдилар.