None

Байрам муборак!


Аёл – мўъжиза, яратганнинг улуғ туҳфаси. Жамиятдаги гўзаллик, нафосат намунаси. Ҳаёт давомийлиги, авлодлар баркамоллиги, миллат улуғворлигини таъминловчи беқиёс куч.
Аёл – муқаддас она, суюкли ёр, меҳрибон опа ва сингил. Вафо тимсоли, садоқат маликаси, бутун борлиқнинг ярми ва ярим дунёни тўлдирувчи мунис хилқатдир.
Муҳтарам аёллар, оқила қизлар сизлар доимо соғ-саломат бўлинг! Чиройингиз, гўзал хулқингиз, ақл-заковатингиз янада зиёда бўлсин!
Ҳамиша оилавий бахт қуршовида, ўқиш ва ишда омадли бўлиб яшанг!

Байрам муборак!