None

Банк ва Институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида соҳани замон талаблари даражасига чиқариш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсади ётибди.
18 январ куни «Капиталбанк» АТБ ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ушбу музокаралар чоғида икки муассаса ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзоланган хужжат доирасида «Капиталбанк» АТБ ходимларини Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида бакалавр ва магистратура йўналишлари бўйича ўқитиш режалаштирилган. Ушбу келишув асосида Банкнинг илк ходимлари Институтнинг бакалавр дастурига қабул қилиндилар. Шунингдек, «Бизнес бошқарув», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Халқаро маркетинг», «Банк иши» ва «Бухгалтерия» йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни амалиёт ўташ учун банкка йўналтириш мақсад қилиб олинди. Амалиёт даврини муваффақиятли якунлаган битирувчи курс талабалари иш билан таъминланади. Имзоланган меморандумнинг умумий мақсади институтнинг кадрлар тайёрлаш салоҳиятини янада бойитишга қаратилган.