None

Болгариянинг Варна менежмент университети


Жорий йилнинг 18 июнь куни Болгариянинг Варна менежмент университетида Европа Иттифоқи «Erasmus+» доирасида Тошкент Кимё халқаро университети томонидан мувофиқлаштирилаётган 101127171-рақамли «QUARTZ – Quality Assurance for Reform and Transformation of Higher Educational Institutions in Uzbekistan» лойиҳаси юзасидан илк учрашув бўлиб ўтди. Унинг очилиш қисмида Варна менежмент университети ректори Тодор Радев ва Тошкент Кимё халқаро университети ректори в.б. Каримжон Ахмеджановлар учрашув қатнашчиларини лойиҳанинг бошланғич босқичи билан табриклаб, йиғилиш ишига муваффақият тиладилар.

Учрашувнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, очилиш қисмидан сўнг, лойиҳада иштирок этаётган Болгариянинг Varna University of Management (VUM), Италиянинг Universita Degli Studi DellʼAquila (UnivAQ), Ўзбекистоннинг Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT), Марказий Осиё университети (CAU), Тошкент ахборот-технологиялари университетининг Урганч филиали (UbTUIT), «Ипак йўли» туризм халқаро университети (SRIUT)нинг таништирув тақдимотлари бўлиб ўтди.

Биринчи кундаги учрашув давомида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, стратегияси ва иш режаси, лойиҳанинг босқичлари ва унда иштирокчиларнинг вазифалари, муддатлари ва молиявий жиҳатлари ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, 3 йил давом этадиган лойиҳанинг WP1, WP2, WP3, WP4 WP5 босқичларида амалга ошириладиган ишлар, ТКХУ томонидан тайёрланган ва ўтказилган таълим сифатига оид сўровнома натижалари ҳамда бу бўйича белгиланадиган чора-тадбирлар муҳокама қилиб олинди. Лойиҳа бўйича семинар-тренингда юқоридаги масалалар юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари учун фотосессия уюштирилди.