None

Бу йил Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана


Бу йил Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини нишонлаймиз. Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ўқув-услубий бўлими бошлиғи Роман Аллабергенов, корейс тили кафедраси мудири Дурдона Эргашева, инглиз тили кафедраси мудири Элина Товмасян мукофотландилар. Ёш авлодга ибрат ва намуна бўлаётган, институтимиз ривожланишида фидокорона меҳнат қилаётган азиз ҳамкасбларимизни юксак эътироф билан муборакбод этамиз. Талабаларимизнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари йўлидаги шижоатлари ҳеч ҳам камаймасин.

P.S.: Талабаларимиздан бир нечтаси ҳам мазкур мукофот билан тақдирландилар. Бу ҳақда батафсил маълумот кейинги постларимизда.