None

Бугун, 24 сентябрь куни, Тошкентнинг Адиблар хиёбонида жуда қизғин ва интеллектуал баҳсларга бой бўлган тадбир бўлиб ўтди


Бугун, 24 сентябрь куни, Тошкентнинг Адиблар хиёбонида жуда қизғин ва интеллектуал баҳсларга бой бўлган тадбир бўлиб ўтди. Тошкент Кимё халқаро университети ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари ўртасида “Заковат“ интеллектуал ўйини ташкил этилди. Бу тадбир нафақат билимли ёшларни аниқлаш, балки талабалар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Ўйин давомида иштирокчиларга жуда кенг қамровли ва қизиқарли саволлар берилди. Саволлар фан, тарих, адабиёт ва маданият каби соҳаларни қамраб олган бўлиб, ҳар бир жамоа ўз билимини намоён этишга ҳаракат қилди.

Ўйин натижаларига кўра, Тошкент Кимё халқаро университети жамоаси 1-ўринни эгаллаб, ўз билим ва маҳоратларини яна бир бор тасдиқлади.