Today a meeting was organized on the topic Business Management with one of the founders of the TESTO by Zamira & Co, Zamira Rakhmanova and students

Бугун «Бизнесни бошқариш» мавзусида TESTO by Zamira&Co брендининг асосчиларидан бири -Замира Раҳманова ва талабалар ўртасида учрашув ташкил қилинди


Бугун «Бизнесни бошқариш» мавзусида TESTO by Zamira&Co брендининг асосчиларидан бири -Замира Раҳманова ва талабалар ўртасида учрашув ташкил қилинди. Эрта тонгдан дарс ноодатий шаклда, нонушта атрофида, жуда манфаатли суҳбат ва савол-жавоблар билан бошланди. Замира мижозлар билан ишлаш, маҳсулотнинг сифати, ходимлар этикаси ва нетворкинг ҳақида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ҳақиқий маркетолог 360 даражада фикрлай олиш қобилиятига эга бўлиш учун доимий билим олишдан тўхтамаслиги керак, - дея таъкидлади. Меҳмонимиз қизларга, аёл киши турли лойиҳалар устида муваффақиятли ишлаши учун унинг оиласи ҳам эътибор ва меҳрдан четда қолмаслиги керак, фақат шундагина у турли тўсиқ ва қийинчиликларни осон енгиб ўтади, - дея маслаҳат берди. Учрашувни ташкил қилган Ҳалқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Сарвар Раҳматуллаевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.