Бугун, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ректори
Бугун, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ректори Кудайбергенов Жанполат Шамуратович бошчилигида бир гуруҳ маҳаллий ва хорижий Устозлар, йўналиш раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ва ходимлар коронавирусга қарши вакцина олдилар. Улар Институт биносида махсус ташкил қилинган хонада, врач кўригидан ўтгандан сўнг Американинг «Moderna» вакцинасининг биринчи дозаси билан эмландилар. Қулайликларидан бири, вакцина олганлар рўйхатга олингандан сўнг, телефон рақамларига иккинчи дозани қайси куни олишлари кераклиги ҳақида SMS хабар келар экан. Маълум қилинишича, «Moderna» вакцинасининг иккинчи дозаси билан эмлангандан кейин тўрт–олти ой ўтгач, препарат биринчи эмланиш каби 93 фоиз самарадорликни сақлаб қолади. Аввалроқ клиник тадқиқотларда вакцина 94 фоиз самарадорликни кўрсатган. Институт раҳбарияти вакцина олганларга врач кўрсатмаларига қатъий амал қилган ҳолда, ўзларини 3 кун давомида эҳтиёт қилишга чақириб қолади.