To the attention of students of the departments of «Business Management» and «International Economic Relations»!!!

«Бизнесни бошқариш» ва «Халқаро иқтисодий муносабатлар» йўналиши талабалари диққатига!!!


 «Молия ва бизнесни бошқариш» кафедраси томонидан жорий йилнинг 1 декабрь куни «Career Day» ташкил қилинмоқда. Тадбир соат 10:00да бошланади (қайси блокда бўлиб ўтиши ҳақида қўшимча маълумот берилади).

Тадбир ҳақида: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, cуғурта компаниялари, акциядорлик жамиятлари, меҳмонхоналардан мутахассислар келиб, битирувчилари ҳамда 3-курс талабалари орасида суҳбат ўтказишади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга иш, 3-курс талабаларига эса стипендиялар тақдим этилиши режалаштирилган.

Тавсия ва талаблар: суҳбатга расмий кийимда келиш керак, суҳбатга жиддий тайёргарлик кўриш лозим ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномаларни (резюме) бир нечта нусхада чиқариб олиб келишлари тавсия этилади. 

💰Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳужжат топшириб, суҳбатдан ўтмоқчи бўлган номзодлар диққатига!

-Статистика,
-Молиявий таҳлил,
-Макроиқтисодий боғлиқликлар,
-Нарх, фоиз ставкаси, валюта айрибошлаш курси, инфляция даражаси ўртасидаги боғлиқликни тўғри баҳолаш ва изоҳлаш талаб этилади.