Cooperation in the field of engineering with the Riga Technical University of Latvia

Латвиянинг Рига техника университети билан муҳандислик йўналишида ҳамкорлик


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига Рига техника университетидан (РТУ) меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар сафида РТУнинг Халқаро бўлими бошлиғи Наталия Муракова, Телекоммуникация йўналиши раҳбари, Доктор Вячеслав Бобровс ва Вентспилс амалий фанлар университети ректори, Профессор Карлис Креслинс бўлишди. Учрашувда ҳар иккала томон таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, муҳандислик йўналишига кўпроқ урғу беришга келишиб олинди. Маълумот ўрнида, РТУ Латвияда талабалар сони бўйича энг йирик университет бўлиб, Болтиқбўйи давлатларида чет эллик талабалар сони бўйича энг йирик университет ҳисобланади. 
РТУ бренди Латвияда янги технологик муаммоларни ҳал қилиш учун мос бўлган кўп асрлик илмий анъаналарга асосланган, халқаро юқори сифатли рақобатдош муҳандислик таълими ҳисобланади. 
Шунингдек, РТУ тадқиқотга қизиққан битирувчилар учун илмий ишларни давом эттириш, уларга докторантурага кириш имкониятини беради.