
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Тошкент Кимё халқаро университетида “Ёзги ижод марказлари” фаолияти йўлга қўйилди. Унга жаҳонга машҳур олимлар таклиф этилди
🔹 Украина Фанлар академияси мухбир аъзоси, профессор Валерий Григорьевич Самойленко ҳамда “Дифференциал тенгламалар ва ночизиқли тўлқинлар назарияси” йўналиши раҳбари, профессор Виктор Иванович Ткаченко каби таниқли олимлар талабаларга илмий маърузалар ўқишди ва дунёдаги энг сўнги ютуқлар билан ўртоқлашишди.
📚 Тадбирда физика-математика, инженерия, бизнес ва молия соҳаларида таҳсил олувчи талабалар фаол иштирок этди. Айниқса, гидродинамика, сунъий интеллект ва механика соҳаларида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.
🧠 Талабалар ўз лойиҳаларида учраётган назарий муаммоларни олимлар билан биргаликда таҳлил қилиш ва ечим топиш имконига эга бўлишди.