The educational principles of Maria Montessori are widespread in the world of education, focused on the formation of the child's personality

Бола шахсига йўналтирилган таълимнинг дунёда кенг тарқалган Мария Монтессори таълимоти


Жорий йилнинг 18 март куни «Мария Монтессори методикаси» мавзуси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди. Унда таниқли психолог, тиббиёт фанлари доктори, болалар педагогикаси соҳасида кўплаб илғор методлар асосчиси, фан арбоби Мария Монтессорининг ҳаёт йўли ва олиб борган фаол касбий фаолияти натижалари тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди.
Мария Монтессори асосий эътиборини, энг аввало, болаларнинг дунёқарашини ва борлиқни қабул қилиш ҳиссини тарбиялашга қаратди. У болаларга объектларни назарий жиҳатдан эмас, балки ҳис этиш орқали тушунтириш усулларини ярата бошлади.
Талабалар томонидан саҳналаштирилган «Мария Монтессори» инсценировкаси томошабинларда бугунги кун қаҳрамонининг асл қиёфасини тўлиқ идрок этишда яхшигина туртки бўлди. Хулоса қилганда, Мария Монтессори таълимотига кўра таълим-тарбиянинг асосий шакли - бу болалар учун мустақил ва амалий бажариладиган дарслардир. У зарур воситалардан фойдаланиб, таълим жараёнини ривожлантиришни тавсия қилади. Ҳозирги кунда таълим жараёнини ташкил этиш ва жиҳозлашда Мария Монтессори бир вақтлар амалга оширган ислоҳотлар натижаларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.