«Мен икки йил олдин Facebook компаниясида ишлашимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Лекин бу содир бўлди.
Олти йил олдин Жанубий Кореяда ўқиб, Samsung Electronics компаниясида ишлайман деб ўйламагандим.
Саккиз йил олдин мен дастурчи бўламан, деб ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман, аслида иқтисодчи бўлишим керак эди. Лекин ҳамма нарса жуда ўзгарди, мен Нукуслик оддий йигитман, ҳаммасини уддаладим. Буни сиз ҳам қила оласиз, асосийси, ўзингизга ишониш ва ўз устингизда ишлашдир».
Азиз Муртазаев билан бўлиб ўтган суҳбат қизиқ савол-жавобларга бой бўлди. Талабалар дунёга машҳур IT компанияларига ишга жойлашиш учун қайси йўлларни босиб ўтиш керак эканлиги тўғрисида фойдали маълумотлар олдилар. Жумладан, меҳмонимиз Facebook компаниясининг корпоратив маданияти ва ходимларни бошқариш тизими ҳақида қизиқарли фактлар билан ўртоқлашди.