GameDev Goethe
2021-йилнинг 15-феврал кунида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида GameDev Goethe инкубатори асосчиси Акмал Солиҳов томонидан мастер-класс ўтказилади. Мастер-класс ўтказилишининг асосий мақсади Ўзбекистондаги Гёте институти томонидан IT Park ва VRonica кўмагида яратилган GameDev Goethe лойиҳасининг иккинчи тўлқинини жорий этишдир.
Маърузаларда сиз қуйидагиларни ўрганасиз:
- ўйинларни қандай яратишни;
- ўйин яратишнинг афзалликлари;
- ўйин яратиш учун нималарни билиш лозим;
- инкубатор сизнинг ўйинингизни яратишда қандай ёрдам беради ва шу каби бошқа нарсалар.
Эслатиб ўтамиз, GameDev Goethe ўйин яратиш инкубатори - бу дизайн, дастурлаш, овозли дизайн ва шу каби кўплаб кўникмаларни ўзлаштирмоқчи бўлган барча ихлосмандлар учун мўлжалланган лойиҳа ҳисобланади. Ушбу инкубатор барча хоҳловчилар mobil ўйинни ривожлантириши, билим олиши, тажриба орттириши, нетворкингини кенгайтириши ва портфолио йиғиши мумкин бўлган жой. Шунингдек, лойиҳада иштирок этиш мутлақо бепул.
Тўлиқ маълумот учун:
Куни: 22/02/2021
Вақти: 15:00
Жойи: 108 хона
Айни дамда биз GameDev Goethe 2021 ўйин яратиш инкубаторининг иккинчи тўлқинига саралаш ишларини олиб бормоқдамиз. Иккинчи тўлқинда иштирок этиш учун аллақачон 200 дан ортиқ аризалар келиб тушган! Шошилинг, чунки жойлар сони кам қолди!
Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.yandex.ru/u/5e99a95a2c895f450d6976ae/