Гарвард университети 1636 йилда ташкил этилган бўлиб, АҚШнинг энг қадимий ва дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан биридир.
Университет QS World University Rankings 2027 рейтингида дунё бўйича 5-ўринни эгаллаган. Гарвард ўзининг илмий мактаблари, Нобель мукофоти совриндорлари, жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва илм-фанига катта таъсир кўрсатган битирувчилари билан машҳур.
Унинг битирувчилари орасида АҚШнинг саккиз нафар президенти бор.
Гарвард ҳузурида 1948 йилда ташкил этилган Davis Center for Russian and Eurasian Studies Россия, Евроосиё ва Марказий Осиё минтақаларини ўрганишга ихтисослашган илмий марказ ҳисобланади.
Марказ тарих, сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотлар олиб боради, халқаро конференциялар, илмий семинарлар ва академик дастурларни ташкил этади.
Марказнинг Visiting Scholars дастури хорижлик олимлар ва тадқиқотчиларга Гарварднинг академик муҳитида илмий изланишлар олиб бориш, илмий ресурслардан фойдаланиш ва халқаро экспертлар билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Мазкур учрашув Кимё халқаро университетининг илмий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг халқаро илмий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш борасидаги ишларининг давоми бўлди.
Боши олдинги постда.
#KIUT #HarvardUniversity #DavisCenter #XalqaroHamkorlik