Халқаро тажрибани ўрганиш, илмий изланишларни ривожлантириш, академик бошқарувдаги янги
Халқаро тажрибани ўрганиш, илмий изланишларни ривожлантириш, академик бошқарувдаги янги лойиҳаларни татбиқ қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг бир гуруҳ ҳодимлари Болгариянинг Варна менежмент университетига таклиф қилинди. Деярли бир ҳафта давом этадиган тренингда ўрганиладиган мавзулар: Тадқиқотларни бошқариш, Ўқув дастурларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш, Covid-19 дан сўнг дунёдаги стратегик ва етакчилик муаммолари, Трансмиллий таълим ва олий таълимни интерналлаштиришда янги тенденциялар ва ўзгаришлар. Шунингдек, учрашув давомида институтнинг Халқаро ҳамкорлик ва Академик бошқарув бўлимлари Варна менежмент университети раҳбарияти билан ўзаро талабалар алмашинуви ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш тизимлари бўйича йўл харитасини ишлаб чиқадилар. Дастурни амалга оширишда керакли бўлган хужжатлар ва талабалар ўқув дастури борасида ҳам бир қатор келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
Бизни кузатишда давом этинг!