None

Huaqiao университети ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Бугун Huaqiao университети раҳбарияти ва Тошкент Кимё халқаро университети делегацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Улар орасида хитойлик талабаларни Тошкент Кимё халқаро университетида таҳсил олиши учун алмашинув дастурига жалб қилиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда талабалар учун Хитойда қисқа муддатли қишги лагер ташкил этиш каби йўналишлар кўзда тутилган.

Учрашувда таъкидланганидек, талабалар алмашинуви дастури доирасида Хитойдан келадиган талабалар Тошкент Кимё халқаро университетида таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Мактаб ўқувчилари учун Хитойда қисқа муддатли қишги лагерлар ташкил қилиниши ҳам ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида қайд этилди.