None

Huawei ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўзаро англашув меморандумини имзоладилар


2020 йил декабр ойида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти вакиллари Huawei компанияси офисига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш соҳасидаги компаниянинг фаолияти билан танишдилар. 24-феврал куни эса Huawei Uzbekistan раҳбарияти жавоб ташрифи билан Институтда бўлдилар. Музокаралар давомида томонлар IT кадрлар тайёрлаш соҳасида, Институтнинг лабораториялари базасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида ҳамкорлик имкониятлари, шунингдек, архитектура ва шаҳарсозлик йўналишида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг афзалликлари муҳокама қилинди.
Ташриф натижасида бугун, 24 феврал куни ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Меморандум ахборот технологиялари соҳасидаги ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, тегишли соҳаларда қўшма тадбирлар, меҳмон маърузалари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, ҳамда Ёджу талабаларининг компаниянинг “Seeds for the Future” ҳар йиллик глобал лойиҳасида иштирок этиш имкониятини ўз ичига олади. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон талабалари 6 йилдан буён Huawei компаниясида малака оширмоқдалар.