Институтнинг таълим грантига ҳужжатлар қабули бошланди.
Ҳурматли 2 - 3 - 4 курснинг иқтидорли талабалари диққатига!
Институтнинг таълим грантига ҳужжатлар қабули бошланди.
Номзодлар қуйидаги талабларни бажаришлари ва уларга мос келишлари керак:
Мотивацион хат (мавзу: «Ўқишни тамомлагандан кейин ўз мамлакатимда жамият, сиёсий ёки технологик соҳа ривожига қандай ҳиссам тегади?»);
Ўқув йили давомида барча фанлар бўйича имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиши/юқори кўрсаткичга эга бўлиши;
Ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат «аъло» баҳо бўлганда;
Белгиланган ўқув машғулотларида доимий равишда фаол иштирок этган ҳолда камида 2 нафар профессор - ўқитувчининг тавсияномасига эга бўлиши;
Мутахассислиги йўналиши бўйича халқаро ва республика миқёсида илмий - амалий конференциялар ҳамда турли даражадаги танловларда фаол қатнашиши ва 1-2-3 ўринларни қўлга киритиши;
Институт ижтимоий ҳаётида бўлиб ўтадиган турли тадбирларда фаол иштирок этиши;
Давлат тили билан бир қаторда, камида битта хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши (корейс тили – TOPIK – 4, инглиз тили – IELTS – 6.0);
Номзоднинг бошқа устунлик берувчи жиҳатлари ҳам инобатга олинади;
Номзоднинг шахсий хусусиятлари, одоби ҳамда бошқа афзалликларига баҳо берилади;
3- ва 4-босқич талабаларининг таълим гранти номзодлигида ўқув йили давомида чоп этилган маҳаллий ва хорижий журналлардаги илмий мақолаларга эга бўлишига алоҳида эътибор берилади (шунингдек, қўлёзма Scimago тизимида индексланган журналида чоп этилса устуворлик берилади).
Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 сентябрь кунига қадар қабул қилинади. Талаб қилинган ҳужжатларни йўналишингиз раҳбарига топширишингиз сўралади.