Иқтисодий назария
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даража берувчи PhD.03/04.06.2021.1.133.01 рақамли 08.00.01-«Иқтисодий назария» ихтисослиги бўйича Илмий кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 08.00.01-«Иқтисодий назария» ихтисослиги бўйича докторантура очилиши тўғрисида институт ректори Ж.Ш.Кудайбергенов йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди. Илмий кенгаш аъзоларини Кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби билан таништирилгандан сўнг, илмий семинар вазифалари тўғрисида келишиб олишди. Жумладан, 08.00.01 - «Иқтисодиёт назарияси» ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон дастури ва имтиҳон қабул қилиш комиссияси таркибини тасдиқлаш, чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтиҳон дастури ва имтиҳон қабул қилиш комиссияси таркибини тасдиқлаш, 08.00.01-«Иқтисодий назария» ихтисослиги бўйича Илмий кенгашда ҳимоя қилинадиган PhD диссертациялари бўйича етакчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.
Илмий кенгаш аъзолари рўйхати