None

"Йилнинг энг фаол китобхони"


2024 йил 7 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университети Тиббиёт мактабининг Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган "Йилнинг энг фаол китобхони" танлови тўғрисида эълон берилди. Бу танлов ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва уларни илм-фан дунёсига кенгроқ жалб қилиш мақсадида ўтказилди. Танловга кўплаб иштиёқманд ёшлар қатнашдилар, улар орасидан 25 нафар энг фаол китобхон танлаб олинди.

Танлов натижалари 22 апрелда аниқланиб, ғолиблар 26 апрел куни соат 14:00да бўлиб ўтган тантанали маросимда тақдирландилар. Ғолибларга тиббиёт соҳасида чоп этилган адабиётлар ҳамда университетнинг эсдалик совғалари топширилди. Бу тадбир нафақат ғолиблар учун, балки барча иштирокчилар учун ҳам илҳомбахш ва мотивация омили бўлди.

"Йилнинг энг фаол китобхони" танлови университетимизда анъанага айланиб, ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Ушбу танлов ёшларни китобхонликка жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади ва уларни маънавий бойликка эришиш йўлида руҳлантиради.