None

Каталония халқаро университети


Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, профессор Алишер Ваҳобов ва университетнинг Наманган филиали директори, профессор Тўлқин Расулов Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган Каталония халқаро университетининг (International University of Catalonia — UIC) Тадқиқотлар, инновациялар ва технологик трансфер масалалари бўйича проректори д-р. Роман Перез билан учрашдилар.

Каталония халқаро университети (UIC) — QS Барқарорлик рейтинги бўйича 750 ўринни, Тиббиёт мактабининг стоматология йўналиши эса жаҳон рейтингида 46-ўринни эгаллайди. Шунингдек, университетда педагогика, муҳандислик, бизнес ва архитектура йўналишлари ҳам мавжуд. Ушбу таълим йўналишларида бакалаврлар учун 2+2, 3+1 шаклларида, магистратура босқичи учун 1+1 шаклида қўшма дастурлар асосида ўзаро талабалар алмашинуви амалга оширишга келишиб олинди.

Шу билан бирга илмий тадқиқот ишларида ўзаро қўллаб-қувватлаш, таянч докторантлар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, ҳамкорликда халқаро конференция ва симпозиумлар ташкил этишга келишилди.