
KIUT UzAuto Motors bilan hamkorlik qiladi
Тошкент Кимё халқаро университети ва UzAuto Motors стратегик ҳамкорлик меморандумини имзоладилар Тошкент Кимё халқаро университети Ўзбекистон автомобил саноатининг етакчиси ва минтақадаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган UzAuto Motors компанияси билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳамкорлик таълим, илмий изланиш ва саноатни бирлаштирувчи муҳим ташаббус сифатида ёш мутахассислар учун янги имкониятлар эшигини очади. Ҳамкорлик доирасида талабалар назарий билимларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш имкониятига эга бўладилар. Улар корхона базасида амалиёт ўташ, магистрлик диссертацияларини реал лойиҳалар асосида ёзиш, замонавий лаборатория ишлари ва тадқиқотларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Шу билан бирга, профессор-ўқитувчилар ҳам компания билан ҳамкорликда малака ошириш дастурларида иштирок этиб, ўз билимларини саноатнинг сўнгги ютуқлари билан бойитадилар. Таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги яқин ҳамкорлик юртимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга, замонавий кадрлар тайёрлашга ва инновацион ғояларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.