
Куни кеча Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) таъсисчиси, профессор Алишер Вахобов бошчилигидаги делегация Жанубий Корея Республикасига расмий ташриф билан борди
Куни кеча Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) таъсисчиси, профессор Алишер Вахобов бошчилигидаги делегация Жанубий Корея Республикасига расмий ташриф билан борди.
Ташриф доирасида 2025 йил 20 май куни Дэжин университетига амалий ташриф амалга оширилди. Учрашувда ушбу таълим муассасаси таъсисчиси, доктор Юн Ин До билан музокаралар олиб борилди.
Маълумки, ТКХУ ва Дэжин университети ўртасида илгари ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур учрашувда мавжуд алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, бакалавриат ва магистратура босқичларида қўшма дастурларни ташкил этиш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини ривожлантириш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Кореянинг замонавий таълим тизими ва инновацион ёндашувларини юксак баҳоланар экан, Дэжин университети билан мавжуд ҳамкорлик ТКХУ учун стратегик аҳамият касб этишини таъкидланди. Учрашув давомида икки олийгоҳ ўртасидаги қўшма дастурларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.
Ўз навбатида, доктор Юн Ин До Ўзбекистон, хусусан, Тошкент Кимё халқаро университети билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди ҳамда мазкур ташрифни икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим босқич деб баҳолади.