None

Куни кеча Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари учун Modul5 лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди.


Куни кеча Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари учун Modul5 лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди. Учрашувга Улуғбек Исматов - стартапчи, «Becreative media» компанияси, «Startup market», «INTV» лойиҳалари асосчиси, Сирожиддин Олимов - Ёшлар ишлари агентлигида фан, таълим ва мотивация йўналишларида эксперт, Темурбек Адҳамов - Najot Taʼlim ва Abu Tech компаниялари асосчиси, Абдусаттор Абдураҳимов - Telegramда 1 млн обуначиси бор 3dsМах ни ўрганиб, катта даромад  олган тадбиркор ва албатта Фазлиддин Ғойибназаров - профессионал боксчи, олимпиада ўйинлари чемпиони меҳмон бўлиб келишди. Талабалар билан суҳбат сунъий интеллект, ўз мақсади йўлида меҳнатдан қўрқмаслик, ҳалоллик ва Ўзбекистондаги ёшлар учун янги лойиҳалар каби мавзуларда бўлиб ўтди.