None

Либослар дизайни бўйича Италиянинг Милан шаҳрида ўқиш ва ойига 5000€ стипендия олиш учун нима қилиш керак?


Либослар дизайни бўйича Италиянинг Милан шаҳрида ўқиш ва ойига 5000€ стипендия олиш учун нима қилиш керак?

Италиянинг PAVIA University of Arts in Milan университетида ўқишни давом эттириш учун 5000€ стипендия ютиб олган талабамиз Абдулбосиднинг муваффақият йўлини сиз ҳам босиб ўтишингиз мумкин.

Тасаввур қилинг, “Либослар дизайни” йўналиши бўйича Тошкент Кимё халқаро университетининг (ТКХУ) Наманган филиалига ўқишга кирдингиз. Иқтидорингиз, мода ва дизайн бўйича устозлардан олган таълимингиз ёрдамида, халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб, ҳаётингизда муҳим бурилиш нуқтасига эришдингиз. Айнан шу йўлни тенгдошингиз Абдулбосид Тажибаев босиб ўтган. Эндиликда у ўз меҳнати ва орзулари орқали дунёнинг мода марказларидан бири Миланга йўл олади. Бу муваффақиятга эришишда талабамизга ТКХУнинг Наманган филиали негизи, яъни кредит – модул тизимига асосланган баҳолаш мезони, “Либослар дизайни” йўналишининг халқаро аккредитациядан ўтказилганлиги ҳам катта ёрдам берган. Шундай экан, сиз ҳам танловда адашманг.

Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиали жамоаси номидан талабамиз Абдулбосид Тажибаевнинг келгуси ишлари ва ўқишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.