None

Либослар дизайни йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар 2 та ижодий имтиҳон топширишади.


Либослар дизайни йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар 2 та ижодий имтиҳон топширишади.

Ҳар бир имтиҳон 100 баллдан баҳоланади. Умумий эгаллаш мумкин бўлган максимал балл- 200 балл.

Биринчи ижодий имтиҳон - Қаламтасвир.

Яъни қўйилган натюрмортни қаламда ишлаш. ( 40×60 планшет, қаламлар, ўчирғич).

Иккинчи ижодий имтиҳон - Композиция либос.

Абитуриентлар билет танлаш йўли билан композиция мавзусини аниқлашади. Билетда тушган услуб бўйича 5 та фигура чизилиб ёритиб берилади.

Мавзулар қуйидагича:

Классика, Романтика, Опп арт, Миллий этно, Авангард ва шу каби услублардаги мавзулар.

Композиция либос ижодий имтиҳонига абитуриент ўзи билан 50×70 см форматдаги планшет тортилган қоғоз, акварель, кистлар, қаламлар, палитра, сув учун стакан, ўчирғич ва шу каби иш қуролларини олиб келиши керак бўлади.

Архитектура ва шаҳарсозлик ва Либослар дизайни йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Ижодий имтиҳонлар жорий йилнинг 15-16 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Аниқ қайси кунлиги бўйича @yodju каналида рўйҳат эълон қилинади. Шу рўйҳат орқали имтиҳон вақтингизни билиб оласиз.

Бу фақат ижодий имтиҳонларга тегишли!

Тест шаклида имтиҳон топширадиган йўналишлар имтиҳони 17-18 июль кунлари бўлиб ўтади.