None

Маълумки, Тошкент Кимё халқаро университети Европа Иттифоқининг Эраcмус+ дастурининг қатор халқаро лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда.


Маълумки, Тошкент Кимё халқаро университети Европа Иттифоқининг Эраcмус+ дастурининг қатор халқаро лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Университет координаторлик қилаётган лойиҳалардан бири — QUARTZ — “Ўзбекистонда олий ўқув юртларини ислоҳ этишда ислоҳотларда таълим сифатини таъминлаш” мавзусида бўлиб, ушбу лойиҳа Италиянинг LʼAquila университети, Болгариянинг Варна менежмент университети, шунингдек, Марказий Осиё университети, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда ТАТУ Урганч филиали билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

2025 йил 10 март куни Италиянинг LʼAquila университетида мазкур лойиҳа доирасидаги учинчи учрашув ташкил этилди. Учрашувда Тошкент Кимё халқаро университети томонидан ректор в.б. К.Ахмеджанов бошчилигида лойиҳа координатори Ф. Ниязов ва аъзолари М. Абдужамилова, А. Рустамов, Ш. Элмуродов, М. Мукарамовлар катнашдилар.

Учрашув “Таълим сифатини таъминлашда самарали сиёсатнинг асосий тамойиллари: UNIVAQ ва VUM тажрибаси” мавзусига оид семинар-тренингларга бағишланган бўлиб, белгиланган дастурга мувофиқ, биринчи куни Варна менежмент университети лойиҳа координатори Кристина Армутлиева ва LʼAquila Университети лойиҳа координатори профессор Анна Тоззиларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, таълим сифатини таъминлашга оид Европа тажрибаси бўйича савол-жавоблар ҳамда амалий машғулотлар интерфаол тарзда бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасидаги семинар-тренингларнинг биринчи куни самарали ўтди, машғулотлар 14 мартгача давом этади.