None

Мамлакатимизда чет тилларини мукаммал ўрганиш, тилни ўргатувчи интерактив материалларнинг


Мамлакатимизда чет тилларини мукаммал ўрганиш, тилни ўргатувчи интерактив материалларнинг Интернет платформаси ва мобил иловалари яратилиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти, инглиз тили кафедраси 22 май куни «Турли йўналишдаги олий таълим муассасаларида инглиз тилининг ўрни» мавзусида 1- Республика талабалар илмий-амалий конференциясини ўтказди.
Конференциянинг мақсади - бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар ва амалиётчиларни доимий равишда олиб бораётган илмий- тадқиқот ишларини тақдим этиш ва тажриба алмашишга ундашдир. Ушбу анжуман инглиз тилининг турли олий ўқув юртларидаги аҳамиятига бағишланган бўлиб, иштирокчиларга янги ғоялар ва амалий тажрибаларни юзма-юз алмашиш, илмий-тадқиқот алоқаларини ўрнатиш ва келажакда ҳамкорлик қилиш учун шериклар топиш имкониятларини беради.