None

«Маърифат улашиб»


Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент Кимё халқаро университетида «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Шуҳрат» медали соҳиби, адиб, драматург, сценарийнавис ва таржимон Абдуқаюм Йўлдошев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Худди шундай учрашув Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилди, унда шу ҳудуддан университетга бириктирилган турли мактаб ва маҳаллалардан вакиллар иштирок этдилар. Учрашувда университетнинг Талабалар театр студияси ижрочилари томонидан намойиш этилган саҳна кўриниши иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, тадбир таассуротларга бой, самимий руҳда бўлиб, ўқувчилар, талаба ёшлар ва ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Учрашув якунида адиб Абдуқаюм Йўлдошев томонидан университет раҳбариятига самимий тилаклар билдирилган китоби эсдалик учун тақдим этилди.