Mетодология
Сергели ТХТБ тасарруфидаги 300-ИДУМ раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти «Бошланғич таълим» йўналиши ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Талабаларга олийгоҳда олган назарий билимларини амалиётда қўллаш, малакаларини шакллантириш, тажрибали устозлар фаолиятини кузатиш, дарс жараёнида фаол иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратилди.Талабалар учун ташкил этилган маҳорат дарсида ўқитувчилардан Ш.М.Зокирова, Ш.М.Гуломова, М.М.Холмухамедовалар «Технология» дарси босқичларини тўғри ташкил этиш, ўқувчиларнинг дарсда олган билимларини ҳаётда қўллай олишга йўналтиришнинг замонавий методларини амалий намойиш этиб бердилар.Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди, келгусида бошқа фанларни ўқитилиши бўйича ҳам учрашувлар, амалий машғулотлар ўтказиш ҳақида келишиб олинди. «Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси» кафедраси мудири Рустамова Манзура Миркамаловна бошчилигида ўтказилган амалий машғулот талабаларда катта таассурот қолдиргани, касбга қизиқишга яхши мотивация бўлганини эътироф этди. Тамонлар ўртасида тузилган ушбу шартнома ва олиб бориладиган ишлар келажакда таълим сифатини оширишда ўз самарасини кўрсатади.
Манзура Рустамова,
«Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси» кафедраси мудири