Muhandis D стартап лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Muhandis D стартап лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Muhandis D стартап лойиҳаси талабаларни бир жамоа бўлиб ишлаш, машинасозлик, мехатроника, электротехника, энергетика соҳаларида фаолият олиб боришлари учун муҳим бўлган курсларни ташкил қилиш, курслар давомида талабаларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаб, уларга йўл кўрсатиш ва ниҳоят, келажакда юқори малакали мутахассис бўлиб етишишлари каби мақсадларни ўз олдига қўйган.
Институтнинг инновация ва илмий ишлар бўйича ректор муовини Дж.Каниев томонидан талабаларга лойиҳа тўғрисида, унинг келиб чиқиши ва келажакдаги лойиҳадан кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилди.
Қувонарлиси шундаки, Muhandis D стартап лойиҳаси техник соҳаларни ўз ичига қамраб олганига қарамасдан, институтнинг бошқа йўналиш талабалари ҳам тақдимотда қатнашиб, ўзларига қизиқ бўлган саволларга жавоб олишди.