None

Наманганда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг филиалига қабул бошланди.


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Наманган шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда - Филиал) кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича ҳужжатлар қабули 2021 йил 27 августдан 1 октябргача бўлиб ўтади.
Кундузги таълим шаклида «Корейс тили филологияси», «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Либослар дизайни», «Бизнесни бошқариш», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Халқаро маркетинг», «Туризм», «Банк иши, «Бухгалтерия» ҳамда «Молия» йўналишлари бўйича ўқиш ўзбек ва инглиз тилларида, тўлов - контракт асосида амалга оширилади.
Сиртқи таълим шаклида эса қуйидаги йўналишлар бўйича ўқиш ташкиллаштирилади: «Туризм», «Бизнесни бошқариш», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Халқаро маркетинг», «Бухгалтерия», «Банк иши», «Молия», «Бошланғич таълим» ва «Мактабгача таълим».
Бакалавриатга қабул параметрлари, шунингдек қабул қилиш тартиби ва қоидалари Институт томонидан белгиланади.
Филиалда ўқув йили 2021 йил октябр ойининг иккинчи ярмида бошланади.
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти дипломи берилади.
     Таълим жараёни кредит - модуль тизими асосида ташкил қилинган бўлиб, филиал талабалари Европа ва Жанубий Кореянинг етакчи олий ўқув юртлари билан институтнинг ҳамкорликдаги турли халқаро таълим лойиҳаларида 2+2 иккита томонлама диплом ҳамда 3+1 алмашув таълим дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Филиал талабалари институтнинг ҳамкор олий ўқув юртлари қаторига Жанубий Кореянинг Hanyang University, Chung Cheong University, Gachon University, Chosun University, Jeonju University, Namseoul University, Бельгиянинг United Business Institutes, Болгариянинг Varna Management University, Туркиянинг Yildiz Technical University ва Буюк Британиянинг University of Strathclyde кирган олий таълим юртларида юқорида қайд этилган лойиҳаларда иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, талабалар мобиллиги (student mobility) тизими доирасида талабалар алмашинуви дастурларида иштирок этиш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи компанияларида амалиёт ва стажировка ўташ имкониятига эгалар.
Филиалда халқаро ва маҳаллий профессор – ўқитувчилар ҳамда маърузачи-амалиётчилар педагогик фаолиятни амалга ошириши кўзда тутилган. Улар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония, Корея Республикаси, Малайзия ва бошқа нуфузли олий ўқув юртларининг битирувчиларидир.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 октябрь кунига қадар онлайн (nm.ytit.uz) тартибда амалга оширилади. Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
•    Паспорт нусхаси (рангли);
•    Лицей ёки коллеж дипломи/ умумий ўрта таълим мактаби аттестати (рангли);
•    Электрон фотосурат (3,5 см×4,5 см), охирги 3 ой ичида туширилган;
•    Агар мавжуд бўлса, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи IELTS (5.5 ва юқори) / TOPIK (3 ва юқори) расмий сертификат нусхаси (рангли).
Инглиз тилидан IELTS (5.5 ва юқори) сертификатига эга бўлган  абитуриентлар мазкур фанлардан максимал балл олиб, имтиҳондан озод этиладилар.

Қўшимча маълумотлар билан институтнинг www.ytit.uz расмий сайтида ва қуйидаги ижтимоий саҳифаларида танишиш мумкин: Telegram (@yodju), Instagram (@ytit.uz), Facebook (fb.com/ytit.uz).
Маълумот учун: Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2018 йил 24 июлдаги № ОТ0002 берилган давлат лицензияси
 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 йил 17 декабрдаги №1007 сон “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олиб боради.