On the occasion of the 581st anniversary

Буюк мутафаккир


Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида маънавий-маърифий, адабий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, халқаро Бобур мукофоти лауреати Мухаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бекзод Муҳаммадкаримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева каби таниқли санъаткорлар меҳмон бўлдилар. Улар ўзлари ижро этган Алишер, Гули ва Бобур образларидан лавҳалар намойиш этдилар. Меҳмонлар талабаларга инсон комиллигида бадиий адабиётнинг ўрни беқиёс эканлигини ҳам таъкидлашди. Таълим мактаби йўналиши талабалари нафис рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқишди. Шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Учрашув сўнгида Мухаммадали Абдуқундузов Ректор бошчилигида институт талаба ёшларини Ўзбек миллий академик драма театрига меҳмонга таклиф қилдилар.