None

Ҳозирги кунда миллий маънавиятимиз ривожини тасвирий санъат намуналарисиз тасаввур этиб бўлмайди.


Ҳозирги кунда миллий маънавиятимиз ривожини тасвирий санъат намуналарисиз тасаввур этиб бўлмайди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида «Либослар дизайни» йўналиши талабаларининг «Деворда» номли замонавий санъат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўз ижодий асарлари билан иштирок этган талабалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 
Кўргазмада 90 дан ортиқ ижодий асарлар намойиш қилинди. Улар орасида абстракция, инсталляция, аппликация, пуантилизм, манзара, натюрморт, портрет ҳамда тарихий ва декоратив асарлар ўрин эгаллаган. Эслатиб ўтамиз, кўргазма 28 майга қадар давом этади.