ТИНЧЛИК УЧУН!
BWT (Германия) корхонаси MS (Испания) бренди ташаббуси билан жаҳонда тинчликни сақлаш мавзусига бағишланган халқаро ижодий танлов эълон қилган эди. Танлов шартларига кўра, мавзуни ёритиш учун бағишланган дизайн-ишланмалар футболка ва эко сумкалар принтлари сифатида қўлланилди.
Инсонлар орасида яратувчанлик табиати қанчалик кенг тарқалса, атроф – муҳитни, аждодлар хотирасини асрашга кўпроқ интилади. Жамиятнинг ҳар бир вакили Ер куррасининг чекланган ресурсларини авайлашга, улардан исроф қилмай фойдаланишга, зиддиятларни чеклаб ўтувчи, тинч-тотув жамият қуришга масъулдир. Иштирокчиларга берилган мавзу бўйича, танловга тақдим этилган принт ишлари билан ғолиб бўлган талабаларимиз: Акмалова Мўмина, «Либослар дизайни» йўналиши 3 - курс талабаси, Умарова Эдоя, Мурадова Шаҳло ва Ҳусниддинова Нафиса.
Энг асосийси, танлов жараёнида ғолиб деб топилган футболка ва экологик сумкалар принтларининг дизайн-лойиҳаларини кейинги босқичда матога кўчириш ва саноат миқёсида ишлаб чиқаришни MS бренди ўз зиммасига олди.
Ижодкор талабаларимизни ютуқ билан табриклаймиз!