
Португалияда хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) делегацияси 2025 йил 21 июль куни Виана-ду-Каcтелo шаҳрида жойлашган “Instituto Politécnico de Viana do Castelo” (IPVC) институтига ташриф буюрди
Португалияда хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) делегацияси 2025 йил 21 июль куни Виана-ду-Каcтелo шаҳрида жойлашган “Instituto Politécnico de Viana do Castelo” (IPVC) институтига ташриф буюрди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги дўстона муносабатлар, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, мавжуд академик имкониятлар ҳамда таълим соҳасидаги тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирни “IPVC” президенти Карлос Родригеш ўзининг қутлов нутқи билан очиб берди. KIUT ректори, профессор Каримжон Ахмеджанов университетнинг таълим ва халқаро ҳамкорликдаги ютуқлари ҳақида тақдимот қилди. Учрашув якунида университетлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур меморандумга кўра, томонлар “Эразмус+” дастури доирасида халқаро лойиҳаларда ҳамкорликни давом эттириш, таълим жараёнларини такомиллаштириш мақсадида ўзаро тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчиларни алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, бакалавриат ва магистратура босқичлари учун “2+2” ва “1+1” форматларида талабалар алмашинув дастурларини жорий этиш, ҳамкорликда халқаро конференциялар, симпозиумлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.