Potential employers

Potentsial ish beruvchilar


Битирувчи талабаларимизнинг келажак тақдири биз учун жуда муҳим. Потенциал иш берувчи компания, банк ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш жараёни давом этмоқда. 
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Молия ва бизнесни бошқариш» кафедраси ва деканати томонидан «Ипак Йўли» АИТБ Шайхонтоҳур туман филиали вакиллари Business Management йўналиши битирувчиларини ишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказишга таклиф қилинди. Банк вакиллари 50дан ортиқ битирувчиларни суҳбатдан ўтказдилар. Суҳбат якунига кўра иш ва амалиётга таклиф қилинган талабаларимиз бор. Қувонарли жиҳати, талабаларимиз ўз салоҳияти ва билими билан иш берувчилар талабига мос келишди.