None

(QUARTZ)


18-20 июнь кунлари Болгариянинг Варна менежмент университетида бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи “Erasmus+” доирасидаги “Quality Assurance for Reform and Transformation of Higher Educational Institutions in Uzbekistan (QUARTZ) номли лойиҳа бўйича иштирокчилар учрашувининг иккинчи кунида уни бажаришнинг WP6, WP7, WP8 босқичлари муҳокамаси бўлиб ўтди. Дастурга мувофиқ, унда Ўзбекистонлик лойиҳа иштирокчиларининг ҳар бир босқич юзасидан тақдимотлари ўтказилди. Хусусан, лойиҳанинг сифат назорати ва мониторинг, иш режаси, веб-сайт синови, барқарорлик ва бошқа жиҳатларига оид томонлари ёритиб берилди.

Сўнгра, барча ҳамкор томонлар биргаликда брифинг ўтказиб, иш режаси тасдиқлаб олинди ҳамда лойиҳанинг Урганчда бўлиб ўтадиган кейинги мувофиқлаштирувчи йиғилиши масалаларини келишиб олинди. Семинар-тренингда лойиҳага оид барча масалаларни самарали ҳал қилиш юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Учрашув якунида семинар-тренинг иштирокчиларига сертификатлар тақдим этилди. Дастурга мувофиқ, учинчи куни Варна менежмент университети томонидан нетворкинг ва ҳордиқ учун маданий дастур ташкиллаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Болгарияга ташриф буюрган Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Варна менежмент университети билан йўлга қўйилган ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида музокаралар ўтказди. Икки томон раҳбарлари ҳамкорлик натижасида “2+2” дастури бўйича талабалар алмашинуви, қўшма лойиҳа ва дастурлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва стажировкаси каби масалалар юзасидан эришилган келишувлар ва амалга оширилаётган ишлар доирасини янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиб олдилар.