
Ректор в.б. К.Б. Ахмеджанов бошчилигидаги Тошкент Кимё халқаро университети делегациясининг Италияга ташрифи давом этмоқда
Ректор в.б. К.Б. Ахмеджанов бошчилигидаги Тошкент Кимё халқаро университети делегациясининг Италияга ташрифи давом этмоқда.
Таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида 2025 йил 12 март куни Тошкент Кимё халқаро университети ректори в.б., профессор Каримжон Ахмеджанов ва Италиянинг Гран-Сассо илмий институти (Gran Sasso Science Institute – GSSI) ректори, профессор Паола Инверарди ўртасида меморандум имзоланди.
GSSI – физика, математика, информатика ва ижтимоий фанлар бўйича тадқиқот ва олий таълим маркази ҳисобланади. Институт истиқболли тадқиқотлар маркази сифатида ташкил топган бўлиб, ҳозирда олий таълимдан кейинги таълимни тақдим этувчи истиқболли тадқиқотлар мактаби сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу муассасада тадқиқотчилар ва талабалар тадқиқот усуллари ва инновацион ёндашувлар ҳақида чуқур билим олиш имкониятига эга бўладилар. Унинг асосий мақсади таълим ва тадқиқот соҳаларини уйғунлаштириш, фанлараро боғлиқликни бойитиш, илмий натижаларни оммалаштиришдан иборат.
Имзоланган меморандум доирасида истиқболда ушбу муассасалар ўртасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий тадқиқот ва лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликда илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, тадқиқотчилар алмашинуви дастурларини татбиқ этиш масалалари келишиб олинди.