2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш бўйича Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Респондентлар:
ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;
ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;
рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;
рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.
Яккасарой тумани статистика бўлими бошлиғи
БОБИР МЕЙЛИЕВ