
Саноат ва таълим интеграцияси: АҚШ делегацияси KIUTда
2025 йил 18–25 сентябрь кунлари Тошкент Кимё халқаро университети АҚШдан икки мартабали меҳмон – бизнес ва таълим соҳасида кўп йиллик тажрибага эга Гарри Ли Дозиеp ҳамда саноат автоматизацияси ва киберхавфсизлик бўйича эксперт Грегори А. Рожерсни қабул қилди.
Ташриф давомида университет раҳбарияти ва меҳмонлар ўзаро мулоқот олиб бориб, таълим жараёнларини такомиллаштириш, саноат билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, талабаларнинг халқаро тажриба орттириши учун янги йўллар очиш масалаларини муҳокама қилдилар. Меҳмонлар ўз соҳаларидаги ютуқ ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, келгусида қўшма лойиҳалар, амалий тадқиқотлар ва талабалар учун семинарлар ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.
Ушбу ташриф KIUT учун халқаро нуфузни янада ошириш, инновацион ғоялар ва илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда талабаларга замонавий билим ва кўникмалар бериш йўлида муҳим қадам бўлди.
Делегация хакида
Грегори А. Рожерс — электр муҳандислиги ва саноат автоматизацияси соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга юқори малакали мутахассис. Ҳозирда у Enterprise Products компаниясида автоматизация ва лойиҳалаш бўйича бош директор сифатида ишлаб, завод ва қувур тизимлари, SCADA тизимлари, саноат киберхавфсизлиги ҳамда назорат-ўлчаш жараёнларини бошқариб келмоқда.
Гарри Ли Дозиеp — бизнес бошқаруви ва таълим соҳасида кўп йиллик тажрибали мутахассис. У бизнес бошқаруви бўйича бакалавр даражасига, шунингдек, Чикагодаги Trinity Divinity Universityдан магистр ва PhD дипломларига эга. Унинг фаолияти асосан раҳбарлик, жамоа ривожланиши ва таълим жараёнларини бошқаришга йўналтирилган.