Seeds for the future

Seeds for the future


Huawei компаниясининг дунё бўйлаб ҳозирги кунга қадар 9000 га яқин энг яхши талабалар амалиёт ўтаган глобал лойиҳасида талабаларимиз ҳам иштирок этадилар. «Seeds for the future» Huawei компаниясининг глобал корпоратив, ижтимоий лойиҳаси ҳисобланади. Таиландда илк бор 2008 йилда йўлга қўйилган ушбу лойиҳа АКТ бўйича маҳаллий истеъдодларни профессионал ривожлантириш, уларнинг дунёқараши, билимларини кенгайтириш, ушбу иқтидорли ёшларда телекоммуникация соҳасида чуқур тушунча ва қизиқишни шакллантириш ҳамда минтақавий ўзаро ҳамкорлик ва рақамли жамиятдаги иштирокларини яхшилаш ва рағбатлантиришга кўмаклашишга қаратилган. 
Бугунги кунда «Seeds for the future» дастурида дунёнинг 500 та университетларидан 130 та мамлакат ва минтақа вакиллари иштирок этмоқдалар. Бу лойиҳа қатнашаётган талабалар учун яхши тажриба майдони ва келажаги учун аҳамиятли пойдевор. Талабалар лойиҳа орқали ижтимоий дастурлар устида жамоа бўлиб ишлашни ўрганадилар. Ўзларига дунё бўйлаб янги дўстлар ва тажрибали устозлар орттиришади. Ҳурматли талабалар, деярли ҳар куни биз турли йўналишларда таълим олаётган ва талабалик даврининг ўзидаёқ катта ва кичик ютуқларга эришаётган талабалар ҳақида бежизга маълумот бериб бормаяпмиз. Сиз ҳам келажагингиз учун эълон бериб борилаётган лойиҳалардан максимал даражада ўзингизга фойда олиб қолишингизни маслаҳат берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!