None

Шахзод Юсупов — Жанубий Кореянинг Ҳанянг Университетида «2+2» дастури асосида таҳсил олган ва ушбу семестрда ўз таълим сафарини муваффақиятли якунлаган талабамиз


Шахзод Юсупов — Жанубий Кореянинг Ҳанянг Университетида «2+2» дастури асосида таҳсил олган ва ушбу семестрда ўз таълим сафарини муваффақиятли якунлаган талабамиз.

Азиз ўқувчи, сизларни талабамизнинг дил изҳорлари ва фикрлари битилган нома билан таништирамиз.

️ «Ўзимнинг Тошкент Кимё халқаро университетидаги барча устозларим ва мураббийларимга самимий миннатдорчилик билдираман. Университетнинг доимий қўллаб-қувватлаши, сабоқлари ва маслаҳатлари туфайли бугунги кунга етиб келдим.

Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда ўқиган йилларим менга катта билим ва кўникмалар берилди. Ҳар икки мамлакатдаги таълим сафаримдан фахрланаман ва бу билимларни амалиётда қўллашга ҳаракат қилмоқдаман».

Ўқув йилларим давомида орттирган билим ва тажрибаларим нафақат шахсий ривожланишим, балки келажакдаги профессионал фаолиятимда ҳам асосий омил бўлишига ишонаман.

ТКХУда ўқитувчиларнинг юксак малакаси ва Жанубий Кореяда олинган халқаро таълим менга кўп эшикларни очишга ёрдам берди. Келгусида ушбу билим ва тажрибаларимни юртимиз тараққиёти йўлида сарфлаш ниятидаман.

Фурсатдан фойдаланиб, ТКХУ университети жамоасига чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик билдираман».